Яна бир футболчи Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун жазоланди
Спорт
−
19 Октябрь 2023
10613Франциянинг “Ницца” клубининг жазоирлик футболчиси Юсуф Атал ижтимоий тармоқда Фаластинни қўллаб-қувватловчи пост қолдиргани учун Франция клубидаги ўйин ва машғулотлардан четлатилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли ҳимоячи Instagram'га Фаластинни қўллаб-қувватловчи видеони жойлаган, бироқ футболчи кейинчалик бу постни ўчириб ташлаган. Бироз аввал Атал ижтимоий тармоққа Жазоир терма жамоаси футболкаси ва Фаластин байроғи рангидаги шарф тақиб тушган суратларини ҳам жойлаган. Кейинроқ футболчи ижтимоий тармоқдаги постлари учун узр сўраган.
“Ницца” футболчи ўз постини тезда ўчириб ташлаб, хатосини тан олганини тасдиқлайди. Футболчи омма олдида узр сўради. Бироқ у чиқарган постни моҳияти ва жиддийлигини инобатга олиб, клуб ҳимоячига нисбатан зудлик билан интизомий чоралар кўришга қарор қилди. Шу муносабат билан клуб Юссеф Атални кейинги огоҳлантиришгача ўйинлардан четлатади”, дейилади жамоа баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг “Майнц” футбол клуби аъзоси ҳам Фаластинни қўллаб-қувватловчи пости учун жазоланганди. Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Нуссаир Мазрауига ҳам ижтимоий тармоқда қолдирган пости учун жазо чораси қўлланилди.
LiveБарчаси