Германияда Фаластинни қўллаб-қувватлаган футболчи клубдан четлатилди
Спорт
−
18 Октябрь 2023
11274Германиянинг “Майнц” футбол клуби нидерландиялик ярим ҳимоячи Анвар эл-Ғозини ижтимоий тармоқдаги Фаластинни қўллаб-қувватлаган пости туфайли ўйин ва машғулотлардан четлатди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
“Майнц” Яқин Шарқдаги можаро бўйича турлича қаралашлар мавжудлигини тан олади, бироқ клуб ўйинчисининг пости жамоа қарашларига зиддир. Уни машғулотдан четлатиш якшанба оқшомида ижтимоий тармоқдаги ўчириб ташлаган постига жавобдир. Санкциялардан олдин директорлар кенгаши ва футболчи ўртасида батафсил муҳокамалар бўлиб ўтган”, дейилади клуб баёнотида.
Шунингдек, Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи билан футболчининг ижтимоий тармоқларда Фаластинни қўллаб-қувватлаган пости бўйича суҳбат олиб борди. Бундан ташқари, Франциянинг “Ницца” жамоасининг жазоирлик футболчиси Юсуф Атал Фаластинни қўллаб-қувватловчи видеони чиқаргани учун клуб мутасаддиларидан узр сўрашига тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция ИИВ Карим Бензема Ғазо секторидаги барча портлашларни тўхтатишни қўллаб-қувватлаб, болалар ва аёлларни ҳар қандай зарардан ҳимоя қилишни талаб қилгани учун уни террор ташкилотга алоқаси борлигини маълум қилганди.