Яна 50 нафарга яқин бемор коронавирусдан соғайиб чиқди
Жамият
−
31 Май 2020
4996Тошкент шаҳрида 47 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 31 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 33 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 14 нафар, жами 47 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 23 нафари эркак, 10 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Самарқанд вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Андижон, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан 1 нафардан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 8 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1063 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1110 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун Ўзбекистонда ҳозирга қадар 54 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2837 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда мамлакатда коронавирусга чалинганлар 3554 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача 14 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь