Яна 4-5 йил футбол ўйнамоқчиман – Роналду
Спорт
−
18 Январь 2022
2788“Манчестер Юнайтед” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду FIFA’нинг “The Best” махсус мукофотини олганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Халқаро миқёсда барча даврларнинг энг яхши тўпурари эканлигимдан фахрланаман. Менда ҳали ҳам ўйнаш ва гол уриш иштиёқи бор. Беш ёшимдан бери футбол ўйнайман. Майдонга чиққанимда, ҳатто машғулотларда ҳам мотивациям ўша ерда бўлади”, дейди Роналду.
Шунингдек, 36 ёшли футболчи фаолиятини якунлаш борасида ўйламаётганини таъкидлади:
“Мен яқинда 37 ёшга тўламан, лекин ўзимни яхши ҳис қиляпман. Қаттиқ ишлашда давом этаман, чунки мен футболни яхши кўраман. Мен бундан кейин ҳам давом эттирмоқчиман. Яна тўрт-беш йил ўйнамоқчиман. Агар танангизга яхши муносабатда бўлсангиз, у сизга керак бўлганнарсаларни бера олади”.
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли футболчи терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилагани учун махсус мукофот олди. 2021 йилда Криштиану Португалия терма жамоасидаги голлари сонини 115 тага етказди ва Эронлик собиқ ҳужумчи Али Дайини (109) ортда қолдирди.
LiveБарчаси