Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 2500 нафардан ошди
Жамият
−
12 Май 2020
9921Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
2020 йил 12 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2509 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 1982 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.
LiveБарчаси