“Яланғоч” базм иштирокчилари солиқ фирибгарлигида гумонланмоқда
Маданият-санъат
−
30 Декабрь 2023
35746Шов-шувли “Яланғоч” базм ташкилотчиси Настя Ивлеева ва кеча иштирокчилари солиқдан тўловларни тўлаб қўйиш ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда “Маш” нашри маълум қилди.
Билдирилишича, ушбу базм иштирокчиларига солиқ органлари билан муаммоларни ҳал қилиш учун уч кун берилди. Қарз ва жарималарни тўлашлари кераклиги ҳақида санъаткорларга хабарлар юборилган. Унга кўра, агар меҳмонларнинг Федерал солиқ хизматидан қарзлари бўлса, 2024 йилгача ёпилиши керак, акс ҳолда солиқ хизмати чуқур текширув бошлайди.
Ҳозирча эса хизмат фақатгина Ивлееванинг солиқ фирибгарлигини текшириш билан шуғулланмоқда. Аммо Анна Асти, Филипп Киркоров, Жиган ва унинг рафиқаси Оксана Самойлова, Лолита, Ксения Собчак ва бошқа машҳур шахслар ҳам шундай айбловлар билан текширилиши мумкин.
Гап шундаки, Ивлеева 20 декабрь куни Москванинг “Мутабор” клубида зиёфат уюштирган. Кийиниш қоидаларига кўра, меҳмонлар ярим яланғоч ҳолда келишлари керак эди. Тадбирда Ксения Собчак, Олга Орлова, Филипп Киркоров, Глюкоза, Лолита Милявская, Оксана Самойлова, репер Vacio ва Жиган иштирок этди.
Шундан сўнг, 27 декабрь куни Федерал солиқ хизмати тадбир ташкилотчисига нисбатан солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумонланиб, тинтув уюштирди ва текширув бошлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу базм ташкилотчиси, блогер ва телебошловчи Настя Ивлеева рус халқидан шов-шувли “яланғоч” зиёфатдан кейин иккинчи имконият беришини сўраганди.
LiveБарчаси