Ивлеева, Собчак ва Vacio рус халқига мурожаат қилди
Маданият-санъат
−
30 Декабрь 2023
15860Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлаётган машҳурлар тўпланган “яланғоч” базм ташкилотчиси, блогер ва телебошловчи Настя Ивлеева рус халқидан шов-шувли “яланғоч” зиёфатдан кейин иккинчи имконият беришини сўради. Шунингдек, репер Ваcио ва Ксения Собчак ҳам мухлисларидан узр сўради. Санъаткорлар кечирим сўраган видеосини тармоқларда эълон қилди.
“Россия кечиришни билади, дейишади. Агар шундай бўлса, мен сиздан, халқдан иккинчи имконият сўрамоқчиман, агар бўлмаса, мен қочмайман ва ҳар қандай жазога тайёрман”, деган Ивлеева.
Шунингдек, ташкилотчининг сўзларига кўра, кеча иштирокчиларининг ҳеч бири ҳозир дуч келган танқидларга лойиқ эмас эди.
Телебошловчининг аниқлик киритишича, тадбир "Playboy" журнали учун олинган суратлар тақдимоти муносабати билан уюштирилган. Унинг қўшимча қилишича, “деярли яланғоч” кийиниш услуби базм мавзусига мос келарди, шу сабабли меҳмонлар "кийимсиз" келган.
Таниқли журналист Ксения Собчак ҳам ушбу базм сабаб мухлисларидан узр сўради.
“Дўстлар, тан оламан. Мен ҳеч кимни хафа қилишни хоҳламагандим. Агар ташқи кўринишим кимнидир хафа қилган бўлса, бунинг учун узр сўрайман. Мен ўз ватанимни яхши кўраман. Бундай аҳмоқона ҳодиса туфайли менга ва бошқа санъаткорларга нисбатан нафрат ва ғазабни қўзғатмоқчи эмасман”, дейди у.
Бундан ташқари, рэпер Vasio (асл исми Николай Василев) Настя Ивлееванинг зиёфатидан сўнг ЛГБТ тарғиботи учун жаримага тортилди ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1 (“Кичик безорилик”) моддасига асосан 15 кунга ҳибсга олинди. Шунингдек, кодекснинг 6.21 моддасига асосан 200 минг рубль (АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлади.
Маҳаллий манбаларга кўра, у даставвал иши учун узр сўрашдан бош тортган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, кимдир унинг сурати сабаб ҳаяжонга тушса, бу унинг айби эмас. Шу сабабли рэпер яланғочлиги учун узр сўрамаслигини айтган.
Кейинроқ эса у фикрини ўзгартирди.
“Мен ўз имижим билан чиқдим ва ушбу тадбирга ташриф буюрган томошабинларни ҳайратда қолдирмоқчи эдим. Кейин мен бу кечанинг бошқа иштирокчилари билан видеога тушдим. Айтмоқчиманки, мен ЛГБТни ҳеч қандай тарзда қўллаб-қувватламайман ва ҳеч қандай тарғибот қилишни хоҳламаганман”, деган Василев.
Маълумот учун, зиёфат ташкилотчилари меҳмонлардан деярли яланғоч келишларини сўраган. Тадбирда Ксения Собчак, Лолита Милявская, Жиган, Оксана Самойлова, Анна Асти, Дима Билан, Глюкоза ва бошқа машҳурлар иштирок этган.
Роскомнадзорнинг таъкидлашича, базмнинг баъзи фото ва видео материалларида ЛГБТ ташвиқоти аломатлари бор, шунинг учун бу контент аллақачон блокланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь