“Яланғочлар базми” ташкилотчиси армияни обрўсизлантиргани учун жарима тўлайдиган бўлди
Олам
−
25 Апрель
18016Россиянинг Тверь шаҳри суди "яланғочлар зиёфати" уюштиргани билан танилган блогер Настя Ивлеевани 50 минг рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда Москва судлари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ивлеева мамлакат армиясини обрўсизлантиришда айбланган. Ушбу жарима обрўсизлантириш моддаси (РФ Маъмурий кодексининг 20.3.3-moddasi 1-қисми) бўйича қўлланилган энг қаттиқ жазо ҳисобланади.
"Бунга блогернинг Instagram’идаги Украинадаги ҳарбий амалиётга салбий муносабат билдирган постлар сабаб бўлган. Унинг адвокати Калой Ахильгов мижози ўз айбини тан олмаслигини маълум қилган", деб ёзган маҳаллий нашрлар.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тверь суди Ивлееванинг армияни обрўсизлантиргани ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказган. "Shot" Telegram-канали бунга Ивлееванинг 2022 йил 24 февраль ва 1 мартдаги постлари сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Ушбу постларида блогер ҳарбий амалиётга қарши чиққан.
"Декабрь ойида бўлиб ўтган "яланғоч зиёфат" дан сўнг, Ивлеева ёзувларини яширди, бироқ бир неча кундан кейин уларни яна тасмага қайтарди", дейилади хабарда.
LiveБарчаси