Якутиядаги кўмир конида портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Олам

−

image

Бугун, 26 сентябрь куни Россиянинг Якутия ўлкасидаги Эльга кўмир кони ҳудудида портлаш содир бўлди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика прокуратураси хабар берди.

“Тезкор маълумотларга кўра, насос станциясида пайвандлаш ишларини олиб бориш чоғида портлаш юз берган”, дейилади хабарда.

Прокуратура текширув бошлаган ва ҳодиса сабабларини аниқламоқда. Воқеа жойида терговчилар ишламоқда. Қурилиш ва бошқа ишларни олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш, эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Эльга кони – кўмир захиралари бўйича Россиядаги энг йирик кон ҳисобланади. У Якутиянинг жануби-шарқий қисмида, Нерюнгри шаҳридан тахминан 400 километр шарқда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суданнинг Ғарбий Кордофан провинциясида жойлашган “Ал-Зара” олтин конининг ўпирилиб тушиши оқибатида камида 67 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг