Якшанба тонгида Маҳмуд Муродов UFC'даги навбатдаги жангини ўтказади

Спорт

image

Эртага, 4 февраль тонгида ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ташкилотдаги 7-жангини ўтказади. Муродовга доғистонлик Алиасхаб Хизриев рақиблик қилади.

33 ёшли Хизриев шу вақтга қадар UFC'да 1 та жанг ўтказиб, ғалабага эришган. У 2022 йилнинг март ойида ташкилотдаги дебютида россиялик Денис Тюлюлинга қарши октагонга чиқиб, техник нокаут билан рақибидан устун келган. MMA'да умумий 14 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини мағлуб этган.

Хизриев билан тенгдош ҳисобланган Маҳмуд Муродов шу вақтга қадар UFC'да олти марта октагонга чиқиб, 4 та жангда ғалабага эришган бўлса, 2 та тўқнашувда имкониятни бой берган. Охирги жангини ўтган йили июль ойи охирида америкалик Брайан Барберенага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучган.

Маълумот учун, Муродов-Хизриев жанги 4 февраль тонгида, Тошкент вақти билан тахминан 5:30 ларда бошланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов Алиасхаб Хизриев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг