Яккабоғдаги мудҳиш қотиллик юзасидан қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида эр-хотин жанжали оқибатида эркак қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар фарзандини чавақлаб ташлаган эди.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 23:45 ларда вилоятнинг Қамаши тумани, “Қизилтепа” МФЙ, Бунёдкор кўчасида яшовчи А.Хазратқулов Яккабоғ тумани, “Эски Яккабоғ” МФЙ, Отчопар кўчасида яшовчи Н.Шернаева, М.Мухаммадиева, Р.Шербекова ҳамда А.Шербековни қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан жорий йил 10 декабрда А.Хазратқуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,б,в,ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, жиноят иши бўйича А.Хазратқулов 10 декабрь куни гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, шу куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

“Содир этилган жиноят иши бўйича вилоят прокурори Эркабой Тожиев аҳоли вакиллари билан учрашиб, марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардалик билдириб, таъзия изҳор этди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур жиноятни содир этилишига ва масъулиятсизликка йўл қўйган Яккабоғ тумани ИИБ масъул ходимларига ҳамда Яккабоғ тумани “Эски Яккабоғ” МФЙ ва Қамаши туманидаги “Қизилтепа” МФЙ масъулларига нисбатан идоравий хизмат текшируви тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Яккабоғ

Баҳолаганлар

946

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг