XVI асрга оид масжид бузиб ташланди (видео)

Олам

image

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида XVI асрга оид тарихий масжид маҳаллий йўлни кенгайтириш мақсадида бузиб ташланди. Бу ҳақда “Ruetir” нашри хабар берди.

Жамоат ишлари хизмати маълумотларига кўра, воқеа жорий йилнинг 14 январь куни содир бўлган. Ҳукумат томонидан бузилган иншоот  “Шоҳи масжиди” деб номланган мусулмонлар зиёратгоҳи бўлган. 

Бинонинг вайрон қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маҳаллий туман ва штат ҳукуматининг бу ҳаракатларини қоралаган.

Масжид имоми Бобул Ҳусайннинг айтишича, жараён қуйи судда кўрилаётган эди. Аммо иш кўриб чиқилгунга қадар бино бузиб ташланган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон масжид Уттар-Прадеш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг