WBC Гран-присидан боксчилар қанча даромад олиши маълум бўлди
Спорт
−
10 Март 2487 1 дақиқа
Апрель ойида Саудия арабистонида старт оладиган WBC Гран-приси ғолибига 100 минг доллар гонорар тақдим этилади. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ушбу турнир 2025 йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида бошланади. WBC Гран-при турнирида 41 давлатдан 128 нафар боксчи иштирок этади. Олимпия тизимида ўтадиган мусобақада 4 та вазнда жанглар ташкил этилади ва уларнинг ҳар бирида 32 нафардан боксчи чемпионлик учун рингга кўтарилади.
WBC Гран-приси учун белгиланган мукофот пуллари:
1/16 финал — ғолибга 15 000, мағлубга 7 500 АҚШ доллари;
1/8 финал — ғолибга 20 000, мағлубга 10 000 доллар;
1/4 финал — ғолибга 35 000, мағлубга 15 000 доллар;
1/2 финал — ғолибга 50 000, мағлубга 25 000 доллар;
Чемпион — 100 000 доллар.
Шу тариқа, ҳар бир вазн чемпионлари Гран-придаги иштирокларидан жами 220 000 АҚШ долларигача ишлаб олади.
Маълумот ўрнида, Гран-при 5 та босқичдан иборат бўлади. Сўнгги босқич йил охирида ўтказилади. Турнирда иштирок этиш учун чегаралар бор: боксчиларнинг ёши 26 дан, профбоксда ўтказган жанглари 16 тадан ошмаслиги шарт.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон шарафини 5 нафар боксчи - Абдумалик Халоков, Мужибилло Турсунов, Лазизбек Мулложонов, Камронбек Эшматов ва Суҳроб ҚаюмовWBC Гран-присида ҳимоя қилади.