WBA камарига даъвогар ўзбекистонлик боксчининг жанг санаси аниқ бўлди
Спорт
−
11 Декабрь 2023
7305Ўзбекистонлик профессионал боксчи Отабек Холматовнинг Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун америкалик Раймон Фордга қарши жанги келгуси йили март ойида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда WBA саҳифасида маълум қилди.
Ушбу жанг 2 март куни ўтказилади. Тўқнашувга АҚШнинг Нью-Йорк штати, Верона шаҳри мезбонлик қилади.
Жангни Американинг машҳур промоутерлик компанияси “Top Rank” ташкил қилади. “Top Rank” промоутерлик савдосида 317,5 минг АҚШ доллари эвазига ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, Отабек Холматов профбоксдаги барча – 11 та жангида ғалаба қозонган. У 11 та жангининг 10 тасида рақибларини нокаутга учратган. Чемпион америкалик Раймонд Форд эса 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган 7 тасида рақибларини нокаутга учратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь