Волгоградда қамоқхона ходимларини гаровга олган маҳбуслар йўқ қилинди (видео)
Олам
−
23 Август
19960Россия Федерал Жазони ижро этиш хизматининг Волгоград вилоятидаги 19-колониясида интизомий комиссия йиғилишида қамоқхона ходимларини гаровга олган 4 нафар маҳкум махсус кучлар томонидан йўқ қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Аввалроқ ҳодиса жойида қурбонлар борлиги, хусусан, ходимларидан бири ҳалок бўлганини маълум бўлганди. Босқинчилар вертолёт ва икки миллион доллар талаб қилган. Агар босқинчилар таъқиб қилинса, гаровга олинганларни ўлдиришга ваъда берган. Воқеадан хабар топган махсус кучлар зудлик билан колонияга етиб борган ва ҳужумни бошлаган.
“Россия гвардиясининг Волгоград вилоятидаги махсус кучлари снайперлари қамоқхона ходимларини гаровга олган тўрт нафар маҳбусни зарарсизлантирди, гаровга олинганлар озод қилинди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, колонияда 1230 нафар маҳбус сақланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 206-моддаси (гаровга олиш) 4-қисми ҳамда 321-моддаси (Жамиятдан изоляцияни таъминловчи институтлар фаолиятидаги тартибсизлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Вилоят прокуратураси томонидан қамоқхонада хавфсизлик ва колония режимига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилади. Вазият ҳақида Россия Президенти Владимир Путинга хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Волгограддаги колонияда маҳбуслар қамоқхона ходимларини гаровга олгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси