Волгограддаги колонияда маҳбуслар қамоқхона ходимларини гаровга олди
Олам
−
23 Август
7225Россия Федерал Жазони ижро этиш хизматининг Волгоград вилоятидаги 19-колониясида интизомий комиссия йиғилишида маҳкумлар қамоқхона ходимларини гаровга олгани айтилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“19-сонли интизомий ахлоқ тузатиш колонияси комиссия йиғилишида маҳкумлар қамоқхона ходимларини гаровга олди. Ҳозирда гаровга олинганларни озод қилиш чоралари кўрилмоқда”, дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, қурбонлар бор, хусусан, ходимларидан бири ҳалок бўлган. Босқинчилар томонидан гаровга олинганлар сони ҳозирча номаълум. Нашрга кўра, оператив бинода учта террорчи бор. Улар вертолёт ва икки миллион доллар талаб қилмоқда. Агар босқинчилар таъқиб қилинса, гаровга олинганларни ўлдиришга ваъда берган.
Воқеадан хабар топган махсус кучлар зудлик билан колонияга етиб борган ва ҳужумни бошлаган.
Маълумотларга кўра, колонияда 1230 нафар маҳбус сақланмоқда.
LiveБарчаси