Владивостокда оғир аҳволда қолган аёл фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг вояга етмаган фарзанди мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган фуқаро вақтинчалик яшаш жойи ҳамда тирикчилик учун маблағи қолмагани сабабли Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраган. Шундан сўнг, Бош консулхона Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур ташкилий ва дипломатик чораларни кўрган.

Фуқаронинг ижтимоий аҳволи инобатга олиниб, Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Владивосток–Тошкент” йўналишига авиачипталар харид қилинган.

Зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кузатув ишлари якунлангач, фуқаро ва унинг вояга етмаган фарзандининг Владивостокдан жўнаб кетиши ташкил этилган ҳамда улар соғ-саломат Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон элчихонаси томонидан Россияда оғир аҳволга тушган ўзбекистонлик аёл уч нафар фарзанди билан ортга қайтарилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг