Винисиус учун йил эрта якунланди 

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Леганес”га қарши ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда Мадрид клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Винисиус жорий йил бошқа майдонга туша олмайди.  Охирги тур ўйинида 24 ёшли футболчи чап оёғидан жароҳат олган. Винисиус қироллик клубининг Европа Чемпионлар лигасининг ҳафта ўртасида “Ливерпуль”га қарши ўйинини ўтказиб юборади. Ла Лигада эса “Хетафе”, “Атлетик”, “Жирона” ва “Райо Вальекано” билан баҳсларда ҳам майдонга тушмайди. Шунингдек, 10 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ доирасидаги “Аталанта” билан баҳсда ҳам жамоадошларига ёрдам бера олмайди.

Умумий ҳисобда бразилиялик футболчи қаймоқранглиларнинг 6 та ўйинида қатнашмайди. У катта эҳтимол билан 18 декабрь куни ўтказиладиган Қитъалараро кубок финалида майдонга тушиши мумкин. 

Жорий мавсум Вини Жуниор “Реал” сафида 18 та баҳсда иштирок этиб, 12 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, Жуниор дунёнинг энг қиммат футболчиларидан бири ҳисобланиб, унинг қиймати 200 миллион еврони ташкил этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ машҳур карикатурачи Ҳамид Саҳари Винисиус ҳақида янги ижодий иш тайёрлаб, ўз анимацион видеосида ўзбекистонлик хонанданинг қўшиғидан фойдалангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Реал Мадрид Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг