Ҳамид Саҳари янги ижодий ишида ўзбек қўшиғидан фойдаланди (видео)
Спорт
−
25 ноябр 2024 28306 1 дақиқа
Таниқли карикатурачи-рассом Ҳамид Саҳари “Реал Мадрид”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор “Олтин тўп” ололмаганидан йиғлаб, олов атрофида ўтиргани акс этган анимацион карикатура чиқарди.
Эътиборлиси, карикатурада Жуниорнинг жамоадоши Эдуардо Камавинга гитара чалиб, қўшиқ айтаётгани тасвирланган ва мазкур ижодий ишни яратишда Саҳари ўзбекистонлик хонанда Достон Эргашевнинг “Кўзмунчоғим” қўшиғидан фойдаланган.
“Ассалому алайкум. Биз ўзбекистонлик футбол мухлислари сизнинг ижодий ишларингизни катта қизиқиш билан кузатамиз. Катта раҳмат, сиз туфайли янада машҳур бўлдим” , деб ёзган Эргашев Саҳари видеоси остида.
“Ажойиб санъатингиздан ҳаммани баҳраманд қилганингиз учун сизга раҳмат”, деб жавоб қилди Саҳари.
Эслатиб ўтамиз, 10 кун аввал Саҳари Қатар-Ўзбекистон ўйини ҳақида карикатурасини эълон қилганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август