Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон ўйини ҳақида карикатура ишлади (фото)
Спорт
−
10:31
10580Таниқли карикатурачи-рассом Ҳамид Саҳари Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Қатар-Ўзбекистон ўйини якунлангач, учрашув ҳақида ўз ижодий ишини эълон қилди.
Саҳари карикатурасида ғазабдаги ўзбек футболчилари Қатар билан ўйинни бошқариб борган кореялик ҳакам Ким Жонгҳеокга юзланаётгани, ҳакамнинг либоси ичидан эса Қатар терма жамоаси етакчиси Акром Афиф кулиб қараётгани тасвирланган.
“Ўзбекистонликлар Қатарга қарши ўйин ҳакамидан ниҳоятда ғазабда”, деб ёзган Саҳари карикатураси остида.
Маълумот учун, Қатар-Ўзбекстон ўйинига 6 дақиқа қўшиб берилган бўлса ҳам, ҳакам учрашувни олти эмас 12 дақиқа ўтгач якунлади ва 90+12 дақиқада қатарликлар Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига ғалаба тўпини киритди. Жаҳон чемпионати саралашининг 5-туридан кейин Ўзбекистон “A” гуруҳида 10 очко билан 2-ўринда бормоқда. 1-ўринни банд этган Эрон ҳисобида 13 очко мавжуд бўлса, “оқ бўрилар”ни мағлуб этган Қатар ҳисобида 7 очко бор.
LiveБарчаси