Вини “Реал” билан шартномани узайтириш учун қанча сўраётгани маълум бўлди
Sport
−
31 July 3773 1 minute
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб билан янги шартнома имзолаш учун 80 миллион евро маош талаб қилмоқда. Бу ҳақда журналист Пепе Альварес маълум қилди.
Манбага кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчи, шунингдек, ўзининг тижорат ва тасвир ҳуқуқлари бўйича улушини ҳам оширишни истамоқда. Ҳозирда “Реал Мадрид” футболчининг тасвир ҳуқуқларининг 50 фоизига эгалик қилади.
Винисиус эса бу кўрсаткични 80 фоизгача ўз фойдасига ўзгартиришни талаб қилмоқда.
Хабарда айтилишича, “Реал Мадрид”нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью бразилиялик ҳужумчини жамоа учун алмаштириб бўлмайдиган футболчи деб ҳисобламайди. Клуб раҳбарияти уни сотишни режалаштирмаётган бўлса-да, бошқа жамоалардан жиддий таклиф тушса, уларни кўриб чиқишга тайёр.
Ўтган мавсумда Винисиус “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган.
Маълумот учун, бразилиялик футболчи 2018 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Қироллик клуби” сафида Винисиус уч марта Испания чемпионлигини қўлга киритган ҳамда икки марта UEFA Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, у 2024 йилда FIFA томонидан “Йилнинг энг яхши футболчиси” деб эътироф этилган.
Live
All