Венесуэлада сайлов натижалари эълон қилингач, норозилик намойишлари бошланди (видео)
Олам
−
30 Июль
3880Кеча, 29 июль куни амалдаги Президент Николас Мадуронинг президентлик сайловларида ғалаба қозонгани эълон қилинганидан кейин Венесуэлада намойишчилар бутун мамлакат бўйлаб шаҳар кўчаларида, шунингдек, Миллий сайлов органларининг офисларида тўпланди.
Ярим тундан сўнг Мадуро 51% овоз билан ғалаба қозонганини хабар қилинди. Аммо батафсил натижалар келтирилмади. Расмий маълумотларга кўра, унинг рақиби Эдмундо Гонсалес 44,2 фоиз овоз тўплаган.
Мухолифат етакчилари ва хорижлик кузатувчилар Венесуэлани мустақил сўровчилар мантиқсиз деб атаган сайлов натижалари тафсилотларини ошкор қилишга чақирди. Мустақил эксит-полл натижалари мухолифат ва унинг номзоди ғалаба қозонганини кўрсатди.
Венесуэла пойтахти Каракасда полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди. Фалькон штатининг маркази Коро шаҳрида намойишчилар Мадуронинг устози, марҳум президент Уго Чавес тасвири туширилган ҳайкални бузиб ташлашди.
Аввалроқ Каракас ва бошқа жойларда сайлов участкаларида мухолифат тарафдорлари ва Мадуро ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан эди. Вашингтон ва бошқа давлатлар ҳукуматлари натижаларни шубҳа остига қўйди ва овозларни тўлиқ санаб чиқишни талаб қилди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Вашингтон расмий натижалар халқ иродасини акс эттирмаслигидан жиддий хавотирда.
“Биз ҳозиргина Венесуэла сайлов комиссиясининг баёноти билан танишдик. Эълон қилинган натижа Венесуэла халқининг иродаси ёки овозини акс эттирмаслигидан жиддий хавотирдамиз. Ҳар бир овоз адолатли ва ошкора ҳисобланиши, сайлов органлари мухолифат ва мустақил кузатувчилар билан зудлик билан ва кечиктирмасдан ахборот алмашиши, сайлов органлари овоз бериш натижаларини эълон қилиши жуда муҳим. Халқаро ҳамжамият буни диққат билан кузатмоқда ва шунга мос равишда жавоб қайтаради”, дейди Блинкен.
Овоз бериш ҳақида анонимлик шарти билан журналистлар билан гаплашган Байден маъмурияти расмийлари ҳукуматни “сайловни манипуляция қилишда” айблади. Улар ҳеч қандай янги жазо чораларини эълон қилмади, лекин қўшимча санкциялар учун эшикни очиқ қолдирди.
Бразилия ва Европа Иттифоқи ҳам овоз бериш маълумотларининг шаффофлигини таъминлашга чақирди, Россия, Куба, Гондурас ва Боливия эса Мадуронинг тахминий ғалабасини олқишлади.
LiveБарчаси