Вазирлик магистратурага ҳужжат топшираётганларга тавсия берди
Жамият
−
03 Июль 2020
7374Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги магистратура босқичига ҳужжат топшираётганларга мурожаат билан чиқди.
Вазирлик магистратурага ҳужжат топшириш жараёнида тест синовлари топшириладиган ҳудуд белгиланиши лозимлигини эслатган ва бу борада тавсия берди.
“Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида республика ҳудудларини “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ўзгариш эҳтимоллиги сақланиб қолмоқда. Шу боис, талабгорлар тест синовлари топшириладиган ҳудуд сифатида ўзи бугунги кунда яшаб турган ҳудудни белгилаши тавсия этилади”, деган вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни жорий йилнинг 1 июлидан бошланган. Ҳужжатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилмоқда ва жараён 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
Магистратурага кириши имтиҳонлари жорий йилнинг 3-20 август кунлари ўтказилади.
Аввалроқ, 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь