Диққат! Магистратурага қабул бошланди

Жамият 4341
image

Бугун, 1 июлдан Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Ҳужжат топшириш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади:

•    Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент ЖШШИР рақамини ҳамда паспорт серияси ва рақами;

•    Доимий яшаш манзили;

•    Бакалаврда тугатган таълим муассасаси маълумотлари;

•    Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган илованинг сканер варианти;

•    Агар абитуриент имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, олимпиадалар ғолиблиги, Президент ёки номли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

Эслатиб ўтамиз, магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3
t
×