Диққат! Магистратурага қабул бошланди
Жамият
−
01 Июль 2020
8309Бугун, 1 июлдан Республика олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сон қарорига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг magistr.edu.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Ҳужжат топшириш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади:
• Паспорт маълумотлари тўлдирилади. Бунда абитуриент ЖШШИР рақамини ҳамда паспорт серияси ва рақами;
• Доимий яшаш манзили;
• Бакалаврда тугатган таълим муассасаси маълумотлари;
• Дипломнинг расми ҳамда баҳолар қайд этилган илованинг сканер варианти;
• Агар абитуриент имтиёзларга эга бўлса, яъни чет тилини билиш сертификати, олимпиадалар ғолиблиги, Президент ёки номли стипендия соҳиби эканлиги ва ҳ.к.ларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Эслатиб ўтамиз, магистратурага қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси шароитидан келиб чиқиб, он-лайн тест ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосида қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.
Магистратурага кириш синовлари таркибига (хусусан, мутахассислик фанлари бўйича кириш синовлари таркибига) тегишли мутахассисликлар соҳаларида талабгорларни илмий-педагогик лаёқати (ёки илм олиш қобилияти)ни аниқлаш бўйича тест саволлари ҳам киритилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15