Вазирлар Маҳкамаси ходими коронавирусга чалинди. Бутун котибият карантинга олинди
Жамият
−
18 Июнь 2020 14353 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидаги котибиятлардан бирининг мудири коронавирусга чалинди. Бу маълумотни QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади.
Айни вақтда Ҳукумат биноси қатъий карантинга олинган, барча ходимлари коронавирусга таҳлил топширмоқда. Коронавирус аниқланган котибиятнинг барча ходимлари карантинга олинган.
Ҳозирча Ҳукумат биносида коронавирус аниқлангани бўйича расмий хабар берилмади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада аҳоли орасида 482 та ҳолатда коронавирус аниқланди. Уларнинг 57 тасида вирус юқтириш манбаси аниқланмаган.
Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор”, “Юнусобод” ва “Малика” савдо мажмуаси фаолияти тўхтатилди. Пойтахтда “қизил” тоиафадаги маҳалллар сони 42 тадан 71 тага кўпайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь