“Қизил” ҳудудга киритилган Тошкент маҳаллалари номи эълон қилинди
Жамият
−
17 Июнь 2020
20414Аввалроқ, эпидемиялогик вазият сабаб Тошкент шаҳридаги “Малика” савдо мажмуи, Юнусобод деҳқон бозори ва Учтепа туманидаги “Ўрикзор” савдо комплекси ёпилгани ҳақида маълум қилган эдик.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахтнинг 71 та маҳалласи эпидемиологик нуқтаи назардан “қизил” ҳудудга киритилган.
У ерларда Коронавирусга қарши республика махсус комиссияси баённомаси билан белгиланган чоралар қўлланилади. Мазкур маҳаллаларга кириш ва чиқиш жойлари ёпилади ва стационар постлар ўрнатилади. Шу жойларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари, Миллий гвардия хизматчилари ва санитария-эпидемиология назорати хизмати ходимлари навбатчилик қилади. Маҳаллалар ҳудудларида суткалик навбатчилик ташкил қилинади ва қатъий назорат ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, “қизил” ҳудудда яшовчи фуқароларга уйдан фақат озиқ-овқат ва дори маҳсулотларини харид қилиш учун чиқиш мумкин. Шу билан бирга, албатта, уларда тиббий ниқоб бўлиши талаб этилади.
Эпидемиологик хавф бўйича “қизил” тоифага киритилган Тошкент маҳаллалари (туманлар бўйича) рўйхати:
Миробод тумани: “Файзобод”;
Мирзо Улуғбек тумани: Ҳабиб Абдуллаев номидаги, “Оққўрғон”, “Авайхон”, “Янги Авайхон”, “Шўртепа”;
Юнусобод тумани: “Тикланиш”, “Туркистон”, “Халқабоғ”, “Ифтихор”, “Нурмакон”, “Оқтепа”, “Шарқ ҳақиқати”, “Собиробод”;
Яшнобод тумани: “Кўксарой”, “Қўйлиқобод”, “Гўзал”, “Машинасозлар”, “Тонг”, “Катта-Қўйлиқ”, “Ўрта Масжид”;
Учтепа тумани: “Боғистон”, “Нишабариқ”, “Дегрез”, “Тақачи”, “Хайратий”, “Ўрикзор”, “Кўркамобод”;
Яккасарой тумани: “Муқимий”, “Қушбеги”;
Шайхонтоҳур тумани: “Шодлик”, О. Хужаев номидаги, “Боғкўча”, “Камолон”, “Чақар”, “Жангоҳ”, “Янги Белтепа”, “Гулобод”, “Зафаробод”, “Эшонгузар”;
Сергели тумани: “Ҳабибий”, “Янги Сергели”, “Эзгулик”, 8-чи ва 9-чи саноат ҳудудлари;
Олмазор тумани: “Шодиёна”, “Истиқбол”, “Ниҳол”, “Ёшлик”, “Чиғатой Оқтепа”, “Гулзор”, “Аҳил”, “Гуруч ариқ”, “Ислом ота”, “Чуқурсой”, “Себзор”, “Хончорбоғ”, “Қуштут”, “Эски шаҳар”, “Университет”, Мирзо Ғолиб номидаги, “Аллой”, “Олимпия”, “Шифокорлар”;
Бектемир тумани: “Бинокор”, “Абай”;
Чилонзор тумани: “Қатортол”, “Катта Қозиробод”, “Катта Чилонзор-2”, “Гулистон”, “Якка тут”.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда сўнгги икки ҳафтада биргина Тошкент шаҳрида аниқланган 551 нафар ҳолатдан 482 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Шундан 57 та ҳолатда юқиш манбаи номаълум бўлиб қолаётгани касалликни юқтириб олиш хавфи юқори эканини кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15