Вазир ўринбосари коронавирусга чалинганлар тест топшира олмаётганини тан олди

Жамият

image
Ҳақиқий аҳволни билишимиз учун кунига қанча одам тест топшираётгани очиқ айтилиши керак – Шайхов north_east

Ҳақиқий аҳволни билишимиз учун кунига қанча одам тест топшираётгани очиқ айтилиши керак – Шайхов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов мамлакатда коронавирусга чалинган беморларни сони аслида 26 мингтадан кўп бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда у АОКАда ўтаётган брифингда маълум қилди деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири Нозима Шамсиддинова. 

Азизовнинг таъкидлашича, ривожланган мамлакатларда, қўшни давлатларда ҳам, жумладан Ўзбекистонда ҳам ҳар бир киши тест топшира олмайди ёки тест топширишга имкони йўқ. Баъзилар эса тест топширмайди. Шу боис ҳақиқий статистикани кўриш жуда қийин. Орамизда ундан ҳам кўп беморлар бўлиши мумкин.

Вазир ўринбосарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кунига бир неча бор Бош вазир ўринбосари Бекзод Мусаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакатдаги вазият ҳақида хабар олиб турибди. Шунингдек, Бош вазир Абдулла Арипов ҳам бутун эътиборини коронавирус билан боғлиқ масалаларга қаратган.  

Маълумот ўрнида, 3 август соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 нафарга ошиб, 26 066 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов мамлакатда коронавирус бўйича кунига қанча тест ўтказилаётгани ҳақидаги маълумотлар очиқланиши кераклигини айтиб чиққанди. Журналистнинг талабига кўра, ССВ коронавирус тестлари натижалари бўйича рақамлар давлат ё хусусий шифохоналардаги таҳлиллар асосида шакллантирилаётгани ҳақида аниқ маълумотларни бериши керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Азизов

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг