Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 26 мингдан ошди
Жамият
−
03 Август 2020
11470Бугун, 3 август соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238 нафарга ошиб, 26 066 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 117 нафари Тошкент шаҳрида;
• 114 нафари Тошкент вилоятида;
• 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 172 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 331 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 16 838 (+331) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 071 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси