Абдулла Азизов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Абдулла Абдисаламович Азизов “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари этиб расман тайинланди.

У жорий йилнинг 21 январигача Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вазифасида ишлаган.

Абдулла Азизов 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. Ўқиш давомида 2003 йил Япониянинг Нагоя университетида иқтисодиёт йўналишида ўқиган.

2006 йили Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, 2006 йилда Даниянинг Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Абдулла Азизов 2006 йилдан бугунги кунга қадар Данияда “Maersk A/S”, “DONG Energy A/S”, “Carlsberg A/S”, “Implement consulting group”, “Vestas A/S” ҳамда “Danfoss” компаниясида Молиявий бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш соҳасига юқори стандартларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

У йирик халқаро компанияларда IT-маслаҳатчиси, IT-ечимларни жорий қилиш лойиҳаси раҳбари, бизнес лойиҳасида ишлаб чиқариш ва стратегияларни жорий қилиш бўйича менежер маслаҳатчиси, бошқарма бошлиғи каби масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келган.

Абдулла Азизов Ўзбекистонга қайтгач, 2019 йил сентябридан 2020 йил июлигача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Азизов

Баҳолаганлар

249

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг