Вазир Иноятовнинг алиментдан қарзи борми? МИБ аниқлик киритди
Жамият
−
22 Декабрь 2023
24868Ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг Бухоро МИБда алимент билан боғлиқ ижро иши мавжуд бўлиб, унга ҳар ойда тегишли суммани режалаштирилмаган фарзанди учун тўлаб бориш мажбурияти юклангани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов билан боғланди.
Маълум қилинишича, бу қарздорлик аслида хизмат автомашинаси ҳайдовчиси томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабабли келиб чиққан маъмурий жаримага оид ижро иши ҳисобланади.
“Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовдан алимент ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар мавжуд эмас. Ҳозирда, ушбу маъмурий жаримани ундириш чоралари кўрилмоқда”, дейилади Мажбурий ижро бюроси муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда икки фарзандига алимент тўламай юргани учун қидирувда бўлган эркак ўз уйининг томидан топилганди.