Тошкентда алимент тўлашдан қочиб юрган эркак уйининг томидан топилди

3-саҳифа

image

Тошкентда икки фарзандига алимент тўламай юргани учун қидирувда бўлган эркак ўз уйининг томидан топилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюросининг ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпулатов хабар берди.

Унга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг буйруғига асосан МИБнинг Яшнобод туман бўлимига қарздор Н.К. дан ундирувчи А.И. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Икки фарзанднинг отаси ўз мажбуриятини бажармасдан, алимент тўловидан бўйин товлаб келгани сабабли МИБнинг Яшнобод туман бўлими ходими қарздорнинг манзилига боради. Айни пайтда ҳам у яшаш манзилида эмаслиги сабабли Н.К. га нисбатан қидирув эълон қилинади.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор ўзи яшаб келаётган хонадон томидан топилади. Унга нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан тўпланган ҳужжатлар эса жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент алимент Миробод туман Яшнобод туман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг