Вашингтон тайёр. АҚШ Россия ва Хитой билан афғон инқирозини ҳал қилмоқчи

Олам

image
“Афғонистонни фалокат кутмоқда”. БМТ 23 млн афғон қирилиб кетишидан огоҳлантирди north_east

“Афғонистонни фалокат кутмоқда”. БМТ 23 млн афғон қирилиб кетишидан огоҳлантирди

Расмий Вашингтон Афғонистон билан боғлиқ масалаларда Москва ва Пекин билан конструктив маслаҳатлашувлар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 26 октябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган брифингда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан маълум қилди.

“Ўйлайманки, биз ҳар икки давлат билан конструктив мулоқот олиб боришимиз мумкин”, дейди Салливан Россия ва Хитойни назарда тутиб. 

Фото:  Жейк Салливан

Унинг сўзларига кўра, “бу бироз қийинроқ бўлади”, чунки Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Римда бўлиши кутилаётган G20 саммитида шахсан иштирок этиш ниятида эмас. 

“Аммо биз Россия ва Хитой билан бу йўналишда ўзаро ҳамкорлик қилишимиз мумкин бўлган бошқа форматлар ҳам бор, жумладан, турли минтақавий учрашувларда”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Қатар пойтахти Доҳада “Толибон”нинг етакчиларидан бири Абдул Ғани Бародар билан учрашув чоғида АҚШ ва Ғарб давлатларини Афғонистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилишга чақирди. 

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ғарб давлатларини Афғонистоннинг музлатилган ҳисобларини очишга чақирганди. 

“Толибон” Афғонистон ҳокимиятини эгаллади

Маълумот учун, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг