Варди А Серияда ой футболчиси деб топилди
Спорт
−
12 Декабрь 1294 1 дақиқа
“Кремонезе” ҳужумчиси Жейми Варди ноябрь ойида А Сериянинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 38 ёшли ҳужумчи 2019 йилда ташкил этилганидан бери ушбу мукофотни қўлга киритган биринчи инглиз футболчиси айланди. Бу ҳақда А Серия расмий сайти хабар берди.
Варди ушбу соврин учун курашда Майк Меньян, Лаутаро Мартинес, Давид Нерес, Николо Заньоло ва Лео Остигардларни ортда қолдирди.
Инглиз ҳужумчиси “Кремонезе”нинг ноябрь ойидаги барча тўртта ўйинида 90 дақиқа тўлиқ майдонда ҳаракат қилиб, клубга олти очко тўплашга ёрдам берди. Варди “Ювентус”га қаршию ўйинда жамоаси мағлуб бўлган бўлса-да, битта голга муаллифлик қилди. “Болонья”га қаршию 3:1 ҳисобидаги ғалабада эса ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиб, икки гол урди.
Шу билан бирга, Варди ушбу мавсумда А Серияда “Кремонезе” сафида гол урган энг кекса футболчи ва клуб тарихида А Серияда гол урган биринчи инглиз футболчиси бўлди.
Маълумот учун, “Кремонезе” ҳозирда 20 очко билан А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.
Элатиб ўтамиз, аввалроқ Ламин Ямаль Ла Лигада ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.