Валентина Матвиенко изоляцияга олинди

Олам

image

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлгани учун изоляцига олинди. Бу ҳавда бугун, 2 декабрь куни ОАВга палатанинг вице-спикери Андрей Яцкин маълум қилган.

“Валентина Ивановна Матвиенко COVID-19 вирусига чалинган бемор билан алоқада бўлган, амалдаги қоидаларга мувофиқ, у ўзини изоляция қилмоқда”, дейди Яцкин ялпи мажлис бошида. 

Унинг қўшимча қилишича, Федерация Кенгаши спикери ўз ишини масофадан туриб давом эттиради. У биринчи ўринбосарига 2 декабрь куни ялпи мажлис ўтказишни буюрди. 

Федерация Кенгаши спикери матбуот котиби Владислав Пономаренконинг ОАВга маълум қилишича, Матвиенко ўринбосарлари ва қўмита раислари билан доимий алоқада бўлиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Валентина Матвиенко

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг