“Вагнер” ортга чекинди
Олам
−
25 Июнь 2023 39666 1 дақиқа
“Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин Беларусь фуқароси билан ўтказилган музокаралардан сўнг, Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.
“23 июнь куни “Адолат марши”ни бошлаганмиз. Ўтган бир сутка давомида биз узоқ йўлни босиб ўтдик. Шу вақт давомида жангчиларимиздан бир томчи ҳам қон оқмади. Руслар қони учун, биз барча колонани ортга қайтаряпмиз”, деган Пригожин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб борганди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли кучлар ҳаракатини тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь