Вьетнамдаги тўфон қурбонлари 200 га яқинлашди
Олам
−
12 Сентябрь
1147Вьетнамда бир неча кундан бери давом этаётган “Яги” тўфони оқибатида қурбон бўлганлар сони 200 га яқинлашди, 125 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, 197 киши ҳалок бўлган, 128 киши бедарак йўқолган, 800 дан ортиқ киши жароҳатланган. Пойтахт Ханойда Қизил дарёдан тошган сел сувлари бироз пасайган, бироқ кўплаб ҳудудлар ҳали ҳам сув остида қолмоқда.
Маълумот учун, “Яги” Вьетнамда сўнгги ўн йилликлар ичида кузатилган энг кучли тўфон бўлди. 7 сентябрь куни унинг тезлиги соатига 149 километргача етган. 10 сентябрь куни Ветнам шимолидаги Лаокай провинциясидаги Лангну қишлоғини сув босиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони кескин ошди.
Кеча, 11 сентябрь куни юзлаб қутқарувчилар узлуксиз равишда омон қолганларни қидириш ишларини амалга оширди. Бугун, 12 сентябрь тонггача яна 53 нафар қишлоқ аҳолиси бедарак йўқолгани ва 7 кишининг жасади топилгани хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фу Тхо провинциясидаги гавжум Фонг Чау йўл кўприги қулагани, оқибатда 10 та автомобиль ва иккита скутер Хон Ха дарёсига тушиб кетгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси