Ўзбекистон 100 фоизлик натижа билан плей-офф босқичига чиқди
Спорт
−
13:38 1204 1 дақиқа
Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Аичи-Нагояда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳсида майдонга тушди. Ўзбекистон вакиллари сўнгги турда Вьетнамни 0:2 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳс тўлиқ Ўзбекистон олимпиячилари назоратида ўтди. Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ Муҳаммадали Ўринбоев гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа, дастлабки тайм кичик ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлим ҳам Ўзбекистон олимпиячилари устунлигида ўтди. Учрашувнинг 67-дақиқасида Нурлан Ибраимов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйиндаги ишончли ҳисобни таъминлади. Натижада баҳс Марказий Осиё вакилларининг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўзбекистон “C” гуруҳида Филиппин, Қувайт ва Вьетнамни мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа билан плей-офф босқичига чиқиш масаласини ҳал қилди. Гуруҳ босқичида “оқ бўрилар” 9 та гол урди ва бир марта гол ўтказиб юборди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр