“Ўзсувтаъминот”га янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Дилшод Суръатович Азимов “Ўзсувтаъминот” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, у бу лавозимга кеча, 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг қарорига кўра тайинланган. Дилшод Азимов бунга қадар Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Соҳиб Саифназаровни ишдан олганди.

Бундан ташқари, шу куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари Бахтиёр Камолов, Транспорт вазири  ўринбосари Абдусамат Мўминов, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси лавозимида ишлаб келаётган Хусниддин Хосилов ва Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзсувтаъминот Дилшод Азимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг