Сурхондарёда қувурга тушган “Ўзсувтаъминот”нинг уч ходими ҳушидан кетди (видео)
Жамият
−
05 Октябрь
15359Кеча, 4 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ ходимлари оқова сув қудуғини тозалаш жараёнида ҳаво етишмовчилиги сабабли ҳушидан кетди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сув таъминоти бўлимида фаолият олиб бораётган уч нафар техник ходим Қумқўрғон тумани “Дўстлик” маҳалласида жойлашган оқова сув қудуғини тозалаш жараёнида ҳушидан кетган. Воқеа жойига Қумқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман тез тиббий ёрдам гуруҳи зудлик билан етиб келган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ходимлар масъул ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари ёрдамида қудуқдан чиқарилиб, биринчи ёрдам кўрсатиш учун туман тез тиббий ёрдам бўлимига етказилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган бўлиб, ҳозирда шифокорлар назоратида тиббий муолажалар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Жиззах сув таъминоти” АЖ ходимлари тадбиркор ва унинг қўл остида ишловчи ишчилари томонидан калтакланганди. Чойхонанинг биринчи филиалида тадбиркор амалдаги қонунчилик талабларини менсимасдан, онлайн ҳисоблаш ускунаси ҳамда назорат ва давлат стандарти муҳрини ўрнатмай, қонунга хилоф равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келган. Шундай ҳолат бўйича тадбиркор бундан аввал ҳам огоҳлантирилган ва акциядорлик жамиятига етказилган зарарни тўлаш ҳақида тегишли ҳужжат расмийлаштиришда икки ходимни уриб тан жароҳати етказган. Хусусий чойхонанинг иккинчи филиалида ҳам тадбиркор ҳисоблаш ускунасига назорат тамғасини ўрнатмасдан, сувдан нооқилона фойдаланиб келган.
LiveБарчаси
06 Ноябрь