“Ўзметкомбинат”нинг 42 яшар раиси вафот этди
Жамият
−
08 Сентябрь 2020
11630“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Анатольевич Вьюненко вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сергей Вьюненко 1978 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Евроосиё Инновацион университетини тамомлаган. Бутун умрини металлургия саноатига бағишлаган.
Меҳнат фаолиятини 1998 йилда “Қозоғистон алюмин” акциядорлик жамиятида қувурлар монтажчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик йирик металлургия корхоналарида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.
“Сергей Вьюненко металлургларнинг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратар эди. Сергей Вьюненко Тошкент вилояти аҳолиси қалбида малакали ва тажрибали раҳбар сифатида абадий қолади”, дейилади хабарда.
42 яшар Сергей Вьюненконинг нима сабабдан вафот этганига аниқлик киритилмаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15