“Ўзметкомбинат”нинг собиқ раҳбари ҳам халқаро қидирувга берилди

3-саҳифа

image

2024 йил октябрдан 2025 йил августгача “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖга раҳбари лавозимида ишлаган Дилшод Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сўрови билан Интерпол орқали халқаро қидирувга берилди. Қидирув эълон Интерпол сайтида пайдо бўлди. 

1972 йилда туғилган Дилшод Аҳмедов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан айбланмоқда.

Дилшод Аҳмедов 2021-2024 йилларда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари – ижрочи директор лавозимида ишлаган. 2024 йил январда эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди. 

Дилшод Аҳмедов 1972 йилда туғилган. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети битирувчиси. Москвадаги “Сколково” бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзметкомбинат Дилшод Аҳмедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг