“Ўзметкомбинат”га янги раис тайинланди

Жамият

image

Кеча, 20 январь куни “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош вазир Абдулла Арипов ҳам қатнашди.

“Ўзметкомбинат” AЖ Кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлади.

Кузатув кенгаши шу куни Дилшод Aхмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу лавозимга ҳам малакали ва тажрибали мутахассис, ишлаб чиқариш ташкилотчиси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзметкомбинат Рашид Пирматов

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг