ЎзЛиДеП вакили Юнусобод фожиаси учун мутасаддилардан узр талаб қиляпти
Жамият
−
19 Декабрь 2019
4694Аввал хабар қилинганидек, кеча, 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида фавқулодда вазият вужудга келган эди.
Қурилиш объектининг ўнг томон хандақ (катловани) қиялик девори (откос)га ўрнатилган темир-бетон мустаҳкамлаш конструкцияси ёмғир сувлари сизиши ва автомобиллар қатновидан ҳосил бўлган тебраниш натижасида ер ўпирилиб, тупроқ ва темир-бетон конструкцияси қулаб тушган эди. Натижа 6 киши вафот этди.
Мазкур воқеадан сўнг зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Ҳукумат комиссияси тузилди.
Бугун, 19 декабрь куни Халқаро пресс-клуб йиғилишида партиялар вакиллари ушбу фожиага эътибор қаратиб, бўлиб ўтган воқеалар учун матасаддилар халқдан узр сўрашлари кераклигини айтдилар.
“Метрода содир бўлган воқеани назорат қилиш учун ташкил этилган комиссия таркибида депутатлар ҳам бўлиши керак. Воқеа-ҳодисани ўрганиш ўз йўлига, ундан олдин ҳолат юзасидан мутасаддилар халқдан узр сўрасин”, дейди Ўзбекистон Либерал демократик партияси вакили Нуриддин Муродов
Унинг қайд этишича, икки, уч йил олдин қурилиш соҳаси мутлақо ёпиқ эди. У ерда нима бўляпти, нима ўзгаряпти билиб бўлмаган Ҳали ҳануз “Қишлоқ қурилиш инвест”, "Ўзшаҳар қурилиш инвест" муассасалари мутлақо коррупциялашган.
“Халқимиз йирик қурилиш объектларини қуриб битказишни байрамларга тўғирлашга мутлақо норози. Бизнинг партия ҳам бу амалиётга қўшилмайди”, дейди партия вакили.
LiveБарчаси