Актам Хаитов Юнусобод фожиасида партияларни айблади

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши қурилишида содир бўлган фожиа олти кишининг умрига зомин бўлди. Бу эса Ўзбекистон қурилиш ва суғурта соҳасида қатор хато ва камчиликлар мавжудлиги, қонунлар ишламаётганини ўртага чиқарди. 

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги учрашувида мамлакатдаги сиёсий партиялар раҳбарлари ҳам ана шу масалага тўхталди. Жумладан, ЎзЛИДеп раиси Актам Хаитов шундай дейди: 

“Юнусободда янги қуриаётган метрода содир бўлган ҳодисада халқимиз фарзандлари, ёш йигитлар ҳалок бўлди.  Прократура яқин кунларда ҳолат айбдорларини ўрганиб, хулосаларини айтади. Бироқ бу ҳодисанинг содир бўлиши – соҳадаги қонунлар ишламаётганини кўрсатади. 

Шошма шошарлик билан йирик биноларни байрамга тўғирлаб қуриб битказиш одатига нуқта қўядиган вақт келди. Асосийси сифат эканлигини унутмайлик. 

Тошкентдаги метро қурилишидаги фожиа шуни кўрсатадики, қурилиш соҳасидаги қоидалар ва стандартлар ишламаяпти. Бу ерда партияларнинг ҳам айби бор”.

Масалага Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов ҳам муносабат билдирди. 

“Юнусобод метросининг қурилиши пайтида содир бўлган фожианинг такрорланишига йўл қўймаслик учун жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз керак”, дейди Иноятов. 

Эслатиб ўтамиз, содир бўлган авария бўйича 18 декабрь куни Тошкент шахар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди ва 258-моддаси  (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди  билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод фожиаси Актам Хаитов

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг