ЎзЛиДеП тадбиркорларни ҳимоя қилиш мақсадида мансабдорларга жавобгарликни кучайтиришни режалаштирмоқда
Жамият
−
29 Август
219727 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўрар экан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси етакчиси Актам Хаитов мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш режалари билан бўлишди.
Унинг сўзларига кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш бўйича аниқ чоралар кўрилиши бўйича иш олиб борилмоқда. Бу мақсадга эришиш учун эса партия асосий урғуни тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратган.
Партия етакчисининг билдиришича, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш мўлжалланган.
"Лицензиялар сонини икки бараварга қисқартириш, 1000 га яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, монопол фаолиятни чеклаш, экспортчи тадбиркорлар учун кредит фоиз ставкаларини камайтириш, фермер ва деҳқонларга имтиёзли кредитларни ажратиш, уларнинг қайтариш муддатларини мавсумийликдан келиб чиққан ҳолда белгилаш, келгуси 5 йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш каби бир қатор ташаббусларни илгари сурамиз” дея таъкидлади Хаитов.
“Кўпчилик яхши биладики, беш йил олдин Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишни мақсад қилган эдик. Лекин бу ваъдамиз орадан 5 йил ўтиб, яъни 2024 йилга келибгина қонун кўринишида қабул қилинди”, дея қайд этди партия етакчиси.
Шунингдек, у Бизнес-омбудсман билан ҳамжиҳатликда ишлайдиган Инвестицион омбудсман институтини ташкил этиш масаласини кечикканлигини билдириб, янги сайловолди дастурида бошланган ишни охирига етказиш ҳақида тўхталиб ўтди.
Билдирилган фикрлардан кўринадики, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида алоҳида ўрин эгаллайдиган масалага айланади.
LiveБарчаси