Бош прокуратура Юнусобод фожиасига нима сабаб бўлганини очиқлади
Жамият
−
19 Декабрь 2019
23971Кеча, 18 декабрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 6 кишининг вафотига сабаб бўлган фоижа юз берди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
“2019 йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ахмад Дониш кўчасидаги “Меgа Рlаnеt” савдо маркази қарама-қарши томонида “Тошкент метрополитени қурилиш дирекцияси” буюртмаси асосида барпо этилаётган “Юнусобод” бекати 2-вестибюль курилиш объектининг ўнг томон хандақ (катловани) қиялик девори (откос)га ўрнатилган темир-бетон мустаҳкамлаш конструкцияси ёмғир сувлари сизиши ва автомобиллар қатновидан ҳосил бўлган тебраниш натижасида ер ўпирилиб, тупроқ ва темир-бетон конструкцияси қулаб тушган.
Воқеа жойида олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишлари натижасида 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди ва уларнинг шахсига аниқлик киритилди.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ва 258-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда тозалаш, қидирув ва қутқарув тадбирлари давом этмоқда.
Бош прокуратура мазкур ходиса оқибатида жабр кўрганларнинг оила-аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдиради”.
LiveБарчаси