Ўзини аёл деб таништирган 59 ёшли эркак кибержиноят қилди

3-саҳифа

image

Ўзини “Дилафрўз” деб таништирган 59 ёшли эркак пластик картадан ўн икки миллиондан ортиқ пулларни ўмарди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли аёл А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, Telegram мессенжерида номаълум шахс томонидан ўзининг номига расмийлаштирилган пластик картасидан жами 11 млн 557 минг сўм миқдоридаги пуллар алдов йўли билан ечиб олинганини маълум қилган.

Ўрганиш давомида ушбу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли эркак А.У. содир этгани аниқланди. Унга кўра, эркак А.У. фуқаро аёл А.Х.га Telegram мессенжерида ўзини “Дилафрўз” деб таништирган. Дастлаб бир дона аёллар курткасини 500 минг сўмга келишиб, A.X.гa тегишли бўлган пластик картасининг махфий кодларини сохта ҳавола юбориш орқали алдов йўли билан қўлга киритган. Шу жараёнда фирибгар жами 11 млн 557 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ечиб олган. 

Ҳозирда А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликка тортилган. Қонунга мувофиқ, А.У. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пластик карта кибержиноят Дилафрўз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг