Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Бу қизиқ

image

2021 йил 1-2 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Марказ эртага, 2 август куни Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиши, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Жиззах вилоятининг Зомин туманида тоғли ҳудудда ёнғин бошланди. Ёнғин ортидан эса ёмғир бошланди. ФВВ сўнгги бор ўрмон ёнғинларини бартараф қилиш бўйича қўшимча кучлар жалб қилингани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг