“Ўзбекнефтгаз” раҳбари “Бунёдкор”дан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ пул оларди – Иван Бошкович
Спорт
−
18 Январь 2023
36153Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби собиқ бош мураббийи, черногориялик Иван Бошкович “Ўзбекнефтгаз” ва “Бунёдкор” жамоаси бошлиғи Меҳриддин Абдуллаевнинг клуб ишларига тўғридан-тўғри аралашуви ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда мураббий Sports.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Фикримча, раҳбар клуб ривожланиши учун бош қотириши керак, лекин бизнинг раҳбаримиз бундай қилмади. Ҳозир фақат “Бунёдкор” ҳақида эмас, балки футболингиздаги энг ёмон иллат ҳақида гап кетмоқда. Мамлакатингиздаги барча жамоа раҳбарлари клубнинг ички ишларига аралашмаслиги мумкин. Ҳаммамиз ўз ишимизни қилайлик. Раҳбарлар ҳомий бўлса, пулни берсин, бошқа ишларга аралашмасин. ЎФА президенти Абдусалом Азизов ва вице-президент Одил Аҳмедов ташкилотдан маош олмайди. Бизнинг раҳбар эса клубдан йилига 1 миллиард сўмдан ортиқ пул оларди, шунингдек, мукофот пуллари ҳам бор”, дейди Иван Бошкович.
Маълумот учун, черногориялик 41 ёшли Бошкович уч йилдан буён “қалдирғочлар” тизимида фаолият юритади. У футболчилик фаолияти давомида Қаршининг “Насаф” жамоасида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳам “Бунёдкор” футбол клубидаги раҳбарлар алмашуви ва клуб тизимидаги муаммолар ҳақида фикр билдирганди.
(*Бошковичнинг интервьюси Sports.uz нашрида чиққанидан 20 дақиқа ўтиб ўчириб юборилган)
LiveБарчаси